ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ОЛИЙ НАМУНАСИ
« Назад
14.04.2021 11:17 Мамлакатимизда аҳолининг кекса ва ногирон қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам доимо эътибор қаратиб келинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни пойтахт уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида бўлиб, бу ерда яшаётганлар билан самимий ва дилдан суҳбатлашди.
Шу ернинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, ижтимоий муассасалар раҳбарлари билан видеоконференция ташкил қилиниб, мамлакатимиздаги Саховат ва Мурувват уйлари шароитларини, тиббий-ижтимоий хизматларини янада яхшилаш бўйича зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Президентнинг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахс-ларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Респуб-ликаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан туманимизда ҳам тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими-ни ташкил этиш, ушбу муҳим ҳужжат мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
С.ЖУМАНИЁЗОВ,
Хива туман тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси мудири.
|