« Назад
03.08.2020 09:20 Ўтган йиллар давомида маҳалла ҳам бўйига, ҳам энига кенгайди. Кенг ва равон йўллар, мактаб, коллеж, мусиқа мактаби, кўп тармоқли поликлиника каби замонавий ижтимоий-маърифий-тиббий иншоотлар маҳалла кўркига кўрк, чи-ройига чирой қўшиб юборди.
Газон қопламали ўйингоҳ, кимёвий тозалаш корхонаси, новвойхона, хусусий дўкон-лар ҳам аҳоли хизматида.
3860 нафар аҳоли, 1000 та оила ва 905 та хонадондан иборат бўлган маҳалланинг ташвиши ҳам ўзларига яраша. Нотич оилалар сони 4 та, хорижга чиқиб, ишлаётганлар 76 нафарни, тадбиркорлар эса 56 нафарни ташкил этади.
- Камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш учун қўшимча ишчи ўринларини яратишимиз зарур, - дейди МФЙ раиси Баходир Ниёзметов, - мактаб, коллежларни битказган 50 нафар ёш қизларимиз учун тикувчилик цехини қуриб битказиш жорий йилдаги режамизга киритилган. Шунингдек, 2021 йилгача яна 4 та кўп қаватли уй қурилиб, аҳолининг турар-жойларга бўлган талаби хал этилади.
Пандемия шароитида аҳолининг иш топишда қийналаётган қисмига, якка- ёлғиз кексалар ва ногиронларга 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда тадбиркор Аноржон Раҳимова 50 та оилага саховат кўрсатди. Шунингдек, 5 нафар Сардоба қурилишида ишлаётган кўнгиллилар оилаларига йиғин томонидан кўмак берилди.
Дарвоқе, раиснинг турли соҳалар бўйича ўрин-босарлари Ася Раҳимова, Қудрат Аҳмедов, Марҳабо Отажоновалар мунтазам уйма-уй юриб, фуқаролар-нинг дарду ташвишларини ўзиникидай қабул қилиб, хал этиш чораларини излаётганларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Маҳалладаги оғизбирчилик, инсонийликнинг юксак намунасини кўриб, дунёмиз яхшилик, эзгулик устунига қурилганлигини ҳис этасан, киши. Зеро, Муҳтарам Президентимиз таъкидлаган мард ва олижаноб халқимиз бор экан, ҳаётимиз янада фаровон ва гўзал бўлиб бораверади.
Ш.МАШАРИПОВ.
|