SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ИККИ ЯМЛАБ БИР ЮТИШ - ЗАРАР

ИККИ ЯМЛАБ БИР ЮТИШ - ЗАРАР

« Назад

21.12.2020 10:08

Кундалик ҳаётимизда амал қилишимиз лозим бўлган муҳим қоидалардан бири бу овқатланиш тартибидир. Кунига 4 марта овқатланганда, кечки овқатнинг калория қиймати бир кунлик умумий калория қийматининг 20-25% дан ошмаслиги ва уйқуга кетишдан камида 3 соат олдин истеъмол қилиниши, унинг яхши ҳазм бўлиши ва тунги уйқунинг меъёрий кечишини таъминлайди.Овқат қабул қилиш оралиғидаги вақт 4 соатдан ошмагани маъқул. Соғлом овқатланиш тартиби тўғрисида замонавий тиббиёт илми қуйидагиларни тавсия қилади:
дастурхон атрофига очликни енгилгина ҳис қилган ҳолда ўтириш, зичлаб овқат емаслик, очлик ва чанқоқлик ҳисларини фарқлай билиш. Баъзан, овқат егандан кўра, чанқоқбосди ичимлик билан қаноатланиш; овқатни кунига 3-4 марта истеъмол қилишга ўрганиш, оралиқ овқатланиш одатидан ўзини тия билиш; яхшиси сув ёки мевалар ширасини истеъмол қилиш билан чегараланиш; овқатни фақат белгиланган вақтда ва яхши кайфиятни сақлаган ҳолда истеъмол қилиш, имкониятига қараб овқатланишдан олдин душ ёки ванна қабул қилиш, мусиқа тинглаш; луқмани ютишдан олдин камида 20-30 марта чайнаш, “икки ямлаб бир ютмаслик”, овқатнинг таъмини сезиб ва кам миқдорда ейишни ўрганиш;
Овқатланганда ошқозоннинг ¼ қисмини бўш қолди-риш, енгил очлик ҳис қилган ҳолда қўлни артиш; “қорнинг очмай овқат егил, қорнинг тўймай қўлинг артгил” деган ҳалқ мақолига амал қилиш; тўйиш сезгиси 20 дақиқадан кейин пайдо бўлишини билиш; ҳаддан ташқари иссиқ ёки совуқ овқатни ейиш - жигар учун зарарли эканини билиш;
Янги узилган мева ва қовун, тарвузларни овқатдан олдин истеъмол қилиш кераклигини билиш;
Инсон учун фақат овқат ейишгина унинг кайфиятини кўтарувчи ягона манба эмаслигини, танни яйратишнинг бошқа турлари ҳам мавжудлигини билиш, “яхши ошпаз - саломатлик душмани”, “очлик-энг яхши кулинар” эканлигини билиш, “инсонни худо яратган бўлса, ошпазни шайтон ярат-ган” деган ҳалқ мақолининг мағзини чақиб яшаш.
    

А.БОЛТАЕВ,
ТТБ аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими шифокори.