SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХОРАЗМНИНГ ГУЖУМЛАРИ ҚАЙДА ЭНДИ?

ХОРАЗМНИНГ ГУЖУМЛАРИ ҚАЙДА ЭНДИ?

« Назад

22.11.2021 09:54

Кўчамизда каттагина гужум бор эди. Болалигимда сингилларим ва  дугоналарим билан ўша гужум соясида ўйнардик. Мен зериккан пайтимда гужум тагига чиқиб, ўтириб олиб атрофни томоша қилардим. Турли ширин ҳаёллар оғушида бўлиб, ўзимча шеърлар машқ қилардим. Болалигимда сеҳргарлик мультфильмларини кўп томоша қилганимгами қандайдир мўъжиза рўй беришини кутардим ва шу мўъжиза айтаётганим дарахт билан боғлиқ де-я ишониб, дугоналаримни ҳам ортимдан эргаштирар эдим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг бу ғойибона “СЕҲР” ростдан ҳам амалга ошарди. Бунинг учун биз дарахтдан биттадан барг узиб, унинг атрофини уч марта айланиб, кейин тилак билдириб, тупроққа кўмиб қўярдик. Болаларча бу беғубор соддалик бизни чин дилдан тилаган эзгу орзу-ниятимиз амалга ошишида бу дарахтнинг ҳиссаси биз болалар учун овунчоқ эди, холос. Энг қувонарлиси бу гужумни дадамнинг боболари эккан эканлар. Узоқ йиллардан бери яшнаб турган дарахт бир кун қулади. Шундай қуладики, кўзимга уни кесган дунёдаги энг ёмон одам бўлиб кўринди. 
Ҳозирги гужумлар, қадимги гужумлар кўз ўнгимизда қуриб бораётган гужумлар... Нима, биз инсонлар шу даража ожизмизки, она-табиатни сўлиб бораётганини жим кузатиб турсак. Ахир инсон ер юзидаги жонзотларнинг энг буюки бўла туриб, бу борада нодонлик қилса. Ҳар ким ўзига савол берсин: “Мен табиат учун, уни сақлаб қолиш учун нима қилдим  ва нима қилишим керак!” Жавоби қийин эмас. Ҳар ким "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига қўшилиб, кўп дарахт экса, атроф-муҳитни ифлосланишидан асраса. Агар кимдир ноқонуний равишда дарахт кесаётганини кўриб қолса, тегишли  идораларга ҳабар қилсаларгина табиат учун кўрсатган энг катта кўмаги бўлади, деб ўйлайман. Бунга бефарқ бўлмайлик, азиз замондошим. Мени биргина савол қийнаб келмоқда: “Хоразмнинг гужумлари қайда энди?” Биз уларни йўқотяпмиз...

Насиба АБДУЛЛАЕВА.