SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХИВА ХОНЛИГИГА ОИД АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИ

ХИВА ХОНЛИГИГА ОИД АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИ

« Назад

14.04.2021 11:18 Яқинда “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонасидаги Муҳаммадпаноҳбой мадрасасида фаолият кўрсатаётган “Хоразмнинг дурдона битиклари” бўлимида Давлат архивлари музей кўргазмаси ташкил этилди.
Хива хонлари тарихига оид қимматли манбалар ўтмиш саҳифаларини ёритишда муҳим аҳамиятга эга. XVII аср охири XX аср бошларида Хива хонлиги бошқаруви билан боғлиқ архив ҳужжатлари нафақат ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий турмуш тарзига, балки бир қатор хорижий давлатлар тарихига ҳам алоқадордир. Янги кўргазмадан ана шундай ноёб ҳужжатлар ўрин олган. 
Янги кўргазманинг очилишида республика “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов, музей-қўриқхона илмий котиби К.Худойберганов, вилоят архив ишлари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Р.Матрасулов ўлкамиз бой тарихини ёш авлодга, шунингдек, сайёҳларга таништиришда ушбу кўргазма муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Келгусида кўргазмани янги экспонатлар билан бойитиб бориш учун илмий-ижодий ишлар давом эттирилади.

С.АВЕЗОВ,
Хива шаҳар Давлат архиви директори.