SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХАТОЛАР УСТИДА ИШЛАШ БИЗНИ ЧИНИҚТИРАДИ

ХАТОЛАР УСТИДА ИШЛАШ БИЗНИ ЧИНИҚТИРАДИ

« Назад

10.06.2022 14:31

"Хива тонги" газетаси таҳририятига амалиёт ўташ учун илк бора келганимда бироз ҳаяжон босган, устоз журналистлар билан иш жараёнларида иштирок этиш биз учун фахр саналарди. Ўшанда газетанинг махсус сони биз амалиётчиларнинг мақолалари билан босилиб чиққан эди. 
Илк ижодий сафаримиз бош муҳарриримиз устоз Шержон Машарипов бошчилигида Хоразм Маъмун академиясида архитектура фанлари доктори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гавҳаржон Дурдиева билан учрашишдан бошланган. Шунингдек, Президент мактаби ҳамда Огаҳий ижод мактабларида бўлганимизда ўқувчи-ёшлар ҳамда педагог ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар эътирофга лойиқ эканлигини дилдан ҳис қилганман. 
Орадан бир йил ўтиб, яна қадрдон жамоага келдим. Умид қиламанки, бу галги амалиётимиз ҳам жуда сермазмун ва эсда қоларли тарзда ўтади. Бу ерда раҳбаримиз биз ёзган мақолаларни таҳрир қилиб, ўз маслаҳатларини берадилар. Гоҳо улар чиғириқдан ҳам ўтмай қолиши мумкин. Бу эса ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимизни тақозо этади. 
Шахсан ўзим илк бор тақдим этган мақоламни икки марта қайта таҳрирлаб, кейин босишга руҳсат беришган. Бу ҳам айтадиган сўзим таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади.  Хатолар устида ишлаш биз ёш журналистларни чиниқтиради, албатта! 

Амирхон ЖУМАНАЗАРОВ,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлими 2-босқич талабаси.