SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ХАЙРЛИ ТАШАББУС

ХАЙРЛИ ТАШАББУС

« Назад

18.05.2020 08:29

1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидаги тўфон натижасида маҳаллий аҳоли кўрган жиддий талафот, Сардоба, Оқ олтин ва Мирзаобод туманлари аҳолиси бошига тушган мусибатни кўриб бутун Ўзбекистон халқи, бутун миллатимиз оёққа қалқди.
Мана шундай қийин кунларда Мухтарам  Президентимиз томонидан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши ўринли ва айни ўз вақтида қабул қилинган  ҳайрли ташаббус сифатида ўз самарасини  кўрсатмоқда
Саҳоватли кишиларимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватла-наётган,  ёрдамга  муҳтож ва эҳтиёж-манд кишиларнинг дуога қўл очиб, қалбларида ҳаяжон, кўзларида ёш ила давлатимиз ва Юртбошимиз шаънига тўлқинланиб билдираётган тилак-ларини гувоҳи бўлаётиб, беихтиёр кўзларингга ёш қалқийди.
Бу чин маънода давлатимиз ва халқимиз фидоий инсонларининг давр тақозоси ила кўрсатаётган буюк  каҳрамонлиги тимсолидир.
Тўмарис, Широқ, Спитамен, Муқанна, Махмуд Таробий, Жалолад-дин Мангуберди сингари халқ қаҳра-монлари, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд каби даҳоларимиз ватанпарварлиги, қалбидаги миллатига, юртига  бўлган меҳр-муҳаббати бугун Юртбошимиз  қонида, жонида, юрагида жўш уриб акс-садо  бераётгани, халқи учун буюк қаҳрамонликларга ундаётгани яққол акс этаётганига  шубҳа йўқ.
Ана шундай буюк меҳрнинг тафтини чуқур ҳис этган халқимиз эзгу  мақсадлар сари бирлашиб, давлатимиз юргизаётган оқилона ва одилона сиёсатини якдиллик билан қўллаб-қувватлашлари бу синовли кунларнинг  охири ҳайрли эканидан дарак  бермоқда.
Сардобаликларга мактабимиз аҳил жамоаси ҳам ёрдам қўлини чўзди. Карантин ҳолатидан келиб чиқиб, барча ўқитувчилар бирлашиб, 150 кг.  гуруч, 30 литр  ёғ, 60 кг. макарон, аёллар ва болалар учун кийим-кечаклар, идиш-тавоқлар ва зарур уй-рўзғор буюмлари йиғиб жўнатдик. 

Равшанбек ОТАМУРОДОВ, 
Хива шаҳридаги 11-сон мактаб 
директори, вилоят Кенгаши
 депутати.