ЭНГ АФЗАЛ КАСБ
« Назад 31.08.2020 11:31 Кўп ҳадис шарифларда деҳқончлилик билан шуғулланган одамларга кўплаб савоб ва ажрлар борлиги айтилган. Жобир (РА) “Пайғамбаримиз (САВ) бундай деганлар “Қайси бир мусулмон бирон экин эксаю, ундан бирор жонзот еса, албатта у учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам у учун садақа бўлади. Қушлар егани ҳам у учун садақадир. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса, албатта у учун садақадир.” Бошқа ривоятда “Мусулмон киши экин эксаю, ўшандан инсонми, жониворми, қушми еса албатта қиёмат кунигача унинг учун садақа бўлади” дейилган (Имом Муслим ривояти). Ш.ОТАЖОНОВ, |