SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЧЎМИЛИШ ҚОИДAЛAРИНИ БИЛAСИЗМИ?

ЧЎМИЛИШ ҚОИДAЛAРИНИ БИЛAСИЗМИ?

« Назад

17.08.2020 09:11

Ёзнинг жазирама кунлари инсонлар соя-салқин жойларга талпинади, мазза қилиб чўмилиш танага ҳузур бағишлайди.
Сув ҳавзасига тушганда қуйидаги жиҳат-ларга эътибор беринг: Бассейнларнинг кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сувнинг эскирганидан далолат беради. Бундай ҳавзаларда сув уч кунда алмаштирилиб борилиши лозим. Ота-оналар ўз фарзандини асло катталар учун мўл-жалланган сув ҳавзаларида чўмилтирмаслиги керак. Бассейн суви 22-23 даражадан ошмаслиги лозим. Совуқ сувда чўмилиш томир тортишишига олиб келиши мумкин. 
Баъзан манзарали фаввораларда болаларнинг чўмилиш ҳолати кузатилади. Aслида фавворалар чўмилиш учун эмас, балки ушбу ҳудуддаги микроиқлимни мўътадиллаш-тириш ва шаҳар ҳуснига чирой қўшиш мақсадида фойдаланиладиган иншоот ҳисобла-нади. Бундан ташқари, манзарали фаввораларнинг сув отиб турувчи темир мосламалари болаларнинг чўмилиши ва сувга сакрашлари пайтида уларга тан жароҳати етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 

М.РЎЗМАТОВ,
                      Хива шаҳар ФВБ П ва НБ инспектори, оддий аскар.