« Назад
10.04.2020 08:49 Олимларнинг аниқ-лашича, коронавируслар одамларда оддий яллиғланишдан тортиб, зотилжам билан кечадиган ўткир респиратор синдромини келтириб чиқариши мумкин. Унинг дастлабки белгилари грипп ва бошқа кўплаб ўткир респираторли инфекцияларга ўхшаш бўлиб, касаллик одатда тана ҳароратининг кўтарилиши, лоҳаслик, юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг яллиғланиши, йўтал билан бошланади. Бу касалликни олдини олиш учун энг аввало санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Айниқса, хонадонларни дезинфекция қилиш ишларини изчил, узлуксиз равишда ташкил қилиш лозим.
Бу борада алоҳида тадбирлар белгиладик. Махсус гуруҳлар ташкил қилиб, уларга малакали мутахассисларни жалб этдик. Улар маҳаллама маҳалла, хонадонма хонадон юриб, дезинфекциялаш ишларини бажармоқдалар. Шу билан бирга, “Қишлоқ-хўжаликкимё” ташкилоти билан ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйдик. Улар томонидан аҳоли боғларидаги мевали-манзарали дарахтлар, хиёбонлар, токзорлар дезинфекцияланди. Шариф Жуманиёзов, Жасур Бобожонов, Комилжон Ҳусаинов, Шаҳло Отажонова, Беҳрузбек Раҳимов, Дилфуза Сафоева, Уллибиби Машарипова, Шаҳноза Авазматова каби ишчи-хизматчилар, ходимлар, Шоира Ҳакимова, Зулфия Умирова, Хуршида Оллобергановалар бошчилигидаги тарғибот-ташвиқот гуруҳи аъзолари хонадонларда санитария-гигиена қоидалари талабларига қандай риоя этилаётганлиги, спорт майдончала-ри, ҳожатхоналаргача кузатув-назорат ишларини олиб бориб, зарур тавсия ва қоидалар билан чуқур таништирмоқдалар.
Ҳар бир ҳудудда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида озодалик, орасталик, сиҳат-саломатликни таъминлаш учун барча имкониятларимиз ишга солинади. Коронавирус хавфини олдини олиш чин ватанпарварлик ва инсоний бурчимиз эканлигини ҳар дақиқада англаб турибмиз.
Б.САИДОВ,
туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи.
А.АБДУЛЛАЕВ,
врач лаборант.
|