SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЧИЛИМ ВА ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТЛАР ТАРҒИБОТИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

ЧИЛИМ ВА ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТЛАР ТАРҒИБОТИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

« Назад

21.12.2020 10:05

Ижтимоий тармоқ (телеграмм) орқали берилаётган рекламалар ўрганилганда Хива шаҳрида фаолият юритувчи 4 та тадбиркорлик субъектлари томонидан телеграммда ўз группасини ташкил қилиб, уларда чилим ва электрон сигареталар рекламаси бери-лаётганлиги аниқланди.
 Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектларига ҳудудий бошқарманинг огоҳлантириш хатлари йўлланиб, қонун бузулиш бартараф қилинди.
Маълумот ўрнида “Жа-моат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекиш-ни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннининг 7-моддасида чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталар чекиш усуллари ва йўллари, шунингдек, уларни олиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди. Чилим ва электрон сигареталар чекишни тарғиб қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталарни чекишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлар та-қиқланади, деб қайд қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролардан чилим ва электрон сигареталари рекламасини тарқатмасликни сўраймиз. Шунингдек, яна улар-дан ушбу ҳолатларга дуч келишса, бизнинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг “Ишонч” телефони 1159 га ёки ҳудудий бошқарманинг 223-17-33 рақамига қўнғироқ қилиш-ларини билдирамиз.


А.МАВЛОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси “Реклама фаолиятини тартибга солиш бўлими бош мутахассиси.