SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БОЛАГА ФИКРЛАШНИ ЎРГАТАЙЛИК!

БОЛАГА ФИКРЛАШНИ ЎРГАТАЙЛИК!

« Назад

21.12.2020 10:07

Ўқувчининг дунёқараши айнан бошланғич таълимдан бошланади. Чунки ёшликдан олган билим тошга ўйилган нақш кабидур, деб бежиз айтилмаган.
Мен мактабда 3-синфга раҳбарман. Синфимизда 27 нафар - 16 ва 11 ўғил-қиз ўқийди.
Уларнинг дунёқараши, қизиқиши ва фанларни ўзлаш-тириши ҳам турлича. Бу табиий албатта! Иложи борича улар билан мотивацион ва инновацион машғулот олиб боришга, яьни дарс ўтишнинг содда ёки яқин усулларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиламан. Масалан, она тили дарсида ҳар сафар “гапнинг эгаси, кесими қаерда?” деб савол беравермасдан “буни билиб олсанг, келгусида асқотади, яьни бирор маъруза ёки мақола ёзмоқчи бўлсанг фойдаси тегади” каби ҳаётий ўгитлар қўшиб айтилса, ўқувчининг мавзуга қизиқиши янада ошади.
Ўқитиш усулларининг яна бир томони ўқувчига онгли равишда мустақил фикрлаш қобилиятини очиб беришга кўмаклашиш. Бунда у фақат ўқитувчиси айтганларини так-рорлаш эмас, балки ўзининг дарсдан олган тушунчаларини ҳам баён қилиб бериш имкониятига эга бўлади.
Таълим-тарбиянинг муваффақияти ўзаро фикр алмашинувларда, тажрибада исботини топган. Келинглар, ҳамкасблар, келажак тараққиёти йўлида фикрлашайлик, бирлашайлик!

А.ХАИТОВА,
тумандаги 4-сон мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси.