SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

« Назад

19.01.2021 14:26

 Кейинги  пайтларда бутун дунёни ташвишга солаётган трансмиллий жиноятлардан бири бу гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш бўлса, яна бир тури бу – Одам савдосидир.
Яқинда Президентимизнинг 2019 йил 30 июлдаги  “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Фармони талабларидан келиб чиқиб, Хива шаҳар Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тасдиқланган режа жадвалига асосан ҳар чоракда ўтказиладиган комиссия ишчи гуруҳининг йиғилишларида қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 767 нафар киши  ишлаш ва бошқа мақсадларда хориж давлатларига чиқиб кетган бўлиб, бугунги кунда жами 4321 (3243 эркак, 1078  аёл, 345 вояга етмаганлар) нафар  фуқаро Россия, Козоғистон, Туркия, Жанубий Корея давлатларида юрганликлари аниқланди.
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва комиссия фаолиятини танқидий-таҳлилий муҳокама қилиш учун келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилади.

Ф.ҚУРЁЗОВ, Хива шаҳар ИИБ ходими.