« Назад
02.12.2019 13:05 Мактабимизнинг 9-“Д” синфида “Байроғимиз-фахримиз” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда мавзуга оид шеърлар ифодали ўқилиб, саҳна кўринишлари, видеороликлар намойиш қилинди.
Севара Юсупова, Севинч Шомуротова, Жамшидбек Қадамов, Саида Шарифова, Худошукур Атабоев,Жавоҳир Матназаров сингари ўғил-қизлар фаол қатнашдилар.
Тадбирда илм даргоҳимиз директори Г.Маткаримова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами билан табрикладилар.
Тадбир айтиш мумкинки, ёшларни бугунги тинч,фаровон ҳаётимизга шукроналик руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлди.
Нуқулжон МАТЧАНОВА,
Хива шаҳридаги 15-сон мактабининг Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси.
|