« Назад
19.01.2021 14:02 Тилсиз ёв – ёнғин яна ёвузлигини кўрсатди. Оқибатида хали ўн гулидан бир гули очилмаган қизнинг умри бевақт сўнди.
2021 йил 8 январь тунги соат 03:41 да “Ичон-қаъла” маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган, вақ-тинча ишсиз, оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси фуқаро И.Ш.нинг хонадонида газ-ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлди. Натижада турар-жойнинг деворлари қулаб, ёнғин келиб чиқди. Энг ачинарлиси, хонадон эгасининг 2005 йилда туғилган ўқувчи қизи М.А. деворлар тагида қолиб, вафот этди. Отаси И.Ш.нинг юзи, иккала билак ва чап елка соҳаси 2-3 даражали 22 фоиз термик куйиш тан жароҳати олди.
Азиз элдошлар! Бундай бахтсиз ходисалардан эҳтиёт бўлинг. Уйингизни, мол-мулкингизни ва албатта, соғлигингизни асранг. Айниқса, тунги дам олиш соатларида табиий газ, электр энергияси ҳамда қувурлар орқали таъминланадиган сув жиҳозларига янада эътиборли бўлишни унутманг! Шуни эсдан чиқармангки, бехос ёнғинларга иситиш тизимларининг носозлиги ва фуқароларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда.
Ш.ХУДАШУКУРОВ,
Хива шаҳар ФВБ бошлиғи, подполковник.
|