AҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ БИРЛАМЧИ МАЪЛУМОТЛАРИНИ КИРИТИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ, ЯКУНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ
« Назад 26.04.2022 13:29 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан, аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ҳудудларда амалга оширилади. Бунинг учун ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида 14 та бирламчи маълумотларни електрон базага киритиш маркази ташкил етилади. Ҳар бир ҳудудий марказда тегишли ҳудуд бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари електрон базага киритилади ва таҳрир қилинади. Aҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш махсус дастурий таъминот асосида ҳудудий марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, ҳужжатларни сақлаш ходимлари (архив ходими), маълумотларни киритиш ва мантиқий назорат қилиш бўйича операторларни вақтинча жалб етиш орқали амалга оширилади. Республика даражасида якуний маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш махсус компютер дастури асосида амалга оширилади. Шахсга доир бирламчи маълумотлар қайта ишлаш жараёнида махфийлаштирилади. Зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларда мавжуд аҳоли билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланилади. 2023-йилда ўтказиладиган аҳолини ялпи рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини електрон базага киритиш ишлари 2024- йил 31- декабргача амалга оширилади. Aҳолини рўйхатга олиш натижаларини чоп етиш Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2025- йил 1- декабргача расмий босма нашрларда, шунингдек, електрон манбаларда, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда, (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материаллари ва бошқаларда), Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали еълон қилинади. Aлишер ЖУМАНИЁЗОВ, |