АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ПУХТА ТАРАДДУД КЎРИЛМОҚДА
« Назад 01.06.2022 10:35 2023 йилда бутун республикамизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига бугунги кунда қизғин тараддуд кўрилмоқда. Ушбу тадбир учун ваколатли давлат органи етиб белгиланган Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан маълум чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда маҳаллалар кесимида картографик чизмаларни ўрганиш ва аниқлаштириш ишлари билан бир қаторда шаҳар ва туманлар кесимида рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва статсионар участкалари ишини ташкил қилиш муҳим масала саналади. Хўш, рўйхатга олиш ишларида барча хоҳловчилар, масалан кўнгилли волонтёрлар ҳам қатнашиши мумкинми? Ёки уларга қо‘йиладиган алоҳида талаблар борми ? 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари учун рўйхатга олувчи ходимларни танлаш масаласи ниҳоятда долзарб ҳисобланади. Мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “2023- йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорида бу жараёнга жалб етиладиган ходимлар турли ёшда ва ҳар хил касб эгалари бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, тадбирга, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар жалб етилиши мақсадга мувофиқ. Боиси шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя етиш, уларнинг мазмуни бузилишига ёёл қўймаслик, респондентга ишнинг мақсадини тўғри етказа олиш ва шу орқали олинадиган маълумотларнинг тўғрилигига, уларнинг махфийлигини таъминлаш ва мазмунини ошкор қилинмаслигига айнан рўйхатга олувчи ходимлар бевосита масъул саналадилар. Албатта танлаб олинадиган ходимлардан, аввало, ўз ишига масъулият билан ёндошишлари талаб етилади. Қолган барча тартиб-қоидалар улар учун ташкил етиладиган ўқув ва амалий машғулотлар давомида ўргатилади. Хусусан : - рўйхатга олувчи ходимларнинг вазифалари, ахлоқ нормаларини ўргатиш бўйича машғулотлар; - техника хавфсизлиги бўйича машғулотлар; - респондентлар сўровини ўтказиш, келиб чиқадиган барча қийинчиликларни аниқлаштириш билан муаммоли вазиятларнинг келиб чиқишини олдини олиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади. 2022 йил 1 июлдан эътиборан туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини назорат қилувчи ходимлар, яьни туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари ўз ишини бошлаши кўзда тутилган. Шу кунларда ушбу лавозимларда номзодларни танлаб олиш ишлари бошланган. Бу бўйича тегишли маълумотга эга бўлиш учун барча хоҳловчилар вилоят статистика бошқармасининг 62-22-4-65-17 алоқа телефон рақамига ёки ҳудудий бошқарманинг Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий ко‘часи, 93-уй манзилига мурожаат қилишлари мумкин. Хоразм вилояти статистика бошқармаси Ахборот хизмати. |