SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САНАСИНИНГ “НОЗИК ВАҚТИ” ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ ?

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САНАСИНИНГ “НОЗИК ВАҚТИ” ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ ?

« Назад

28.03.2022 14:31

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат саналади.

Ушбу қонунда соҳага оид бир қатор тушунчалар қаторида аҳолини рўйхатга олиш санасига аниқ таъриф берилган бўлиб, бу тушунча аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган аниқ пайт (йил, ой, кун ва соат) ни ифодалайди.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири 10 кундан 60 кунгача бўлган даврда амалга оширилиши мумкин. Бу тадбир бир неча кун давомида ўтказилса ҳам маълумотлар аниқ бир вақтда - аҳолини рўйхатга олишнинг биринчи куни бошланиш соатидаги (2023 йил 1 ноябр соат 00:00) ҳолати бўйича қайд этилади. Бу аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади. Масалан, чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин туғилган бўлса, у аҳоли рўйхатига киритилмайди. Лекин кимдир бу аниқ нозик муддатда ҳаёт бўлиб, шундан кейин, я’ни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот эца, у тўғрисидаги маълумотлар аҳоли рўйхатига киритилади.

Санобар ҚУРБОНОВА,

          вилоят статистика бошқармаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва  ўтказиш бўлими  етакчи мутахассиси