SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

« Назад

09.12.2020 11:13

🔸Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш 2022 йилга белгиланган эди. 
🔸БМТнинг тавсиясига кўра, аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда бир марта ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бироқ, кўпгина мамлакатлар ушбу тадбир муддатларини дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.
🔸Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири  биринчи маротаба ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг  1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. Синов тариқасида Республикамизнинг 4 та ҳудудида жумладан, Хива шахрида 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилди.

                                                                                                             Х.ЭГАМОВ,
Хива шаҳар статистика бўлими бошлиғи.