AҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА ФУҚАРОЛАРНИ ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ ИДОРАЛАРИНИНГ ИШТИРОКИ ЖУДА МУҲИМ
« Назад 11.04.2022 09:43 Маълумки, аҳолини рўйхатга олиш ишларини ташкил етиш ва ўтказишда респондентлар ҳақидаги маълумотлар маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида йиғилади. Ўзбекистон Республикасининг «Aҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳолини рўйхатга олишда иштирок етишининг асосий мезонлари кўрсатиб ўтилган. Шунга мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга кўмаклашиши, аҳоли ўртасида ваколатли идоралар томонидан ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот жараёнида бевосита иштирок етиши, тадбирни ўтказиш давомида жамоатчилик назоратини амалга оширишга масъул етиб белгиланган. Бугунги кунда бутун мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик, тадбирнинг муҳим аҳамиятга ега еканлигидан келиб чиққан ҳолда, кенг кўламда олиб борилмоқда. Ишонамизки, маҳаллалар билан ҳамкорликда 2023- йилда ўтказиладиган асосий аҳолини рўйхатга олиш тадбири юқори даражада ташкил етилади. A.ЖУМАНИЁЗОВ Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи.
|