Главная /
Шунингдек / Аҳоли диққатига! Намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган қулай ва шинам уй-жойларга эга бўлишни хоҳлайсизми?
Аҳоли диққатига! Намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган қулай ва шинам уй-жойларга эга бўлишни хоҳлайсизми?
« Назад
14.04.2021 11:19 Унда марҳамат, қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларнинг потенциал сотиб олувчиларни танлаш бўйича доимий ишлайдиган туман комиссиясига мурожаат қилинг ва мақсадингизга эришинг!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186 сонли Фармони ижроси юзасидан 2021 йилда туманимизда ҳам “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК иштирокида қишлоқ жойларида 2 та 5 қаватли 2 ва 3 хонали, кўп квартирали турар-жойлар қурилиши белгиланган.
Мазкур турар-жойлар қурилиши “Осиё тараққиёти банки”нинг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади ва “Қишлоққурилиш банк” АТБ, “Ипотека банк” АТБ ва “Миллий банк” АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарорига илова – “Ариза берувчи-уй қурув-чининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш тартиби тўғрисида” Низом асосида уй-жойга талабгорлар рўйхати ва бошланғич бадал маблағларни ўз муддатида шакллантириш давом этмоқда.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали ҳам билиб олишингиз мумкин:
(62) 226-20-55, 226-20-68, факс: (62) 226-20-70.
Мурожаат учун манзил: 220911, Хива тумани, Шомохулум МФЙ, Тинчлик кўчаси 121-уй.
Қишлоқ жойларида намунавий
лойиҳалар бўйича уй-жойларнинг потенциал сотиб олувчиларни танлаш бўйича доимий ишлайдиган туман комиссияси.
|