SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  2020 йил якуни қисқа сатрларда

2020 йил якуни қисқа сатрларда

« Назад

14.04.2021 11:15

Хива шаҳрида фаолият кўрсатаётган 341 та саноат  корхоналари томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида умумий ҳажми 149,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 112,6 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган, шундан 149,7 млрд. сўмлик  саноат маҳсулотлари бевосита кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кичик бизнес субъектларининг сони 2018 тани ташкил қилиб, шундан  369 таси 2020 йилда янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотлардир.
Хива шаҳрида 2020 йилнинг 12 ойи мобайнида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 460,3 млрд. сўмга етган.
Қурилиш соҳасида 210,0 млрд. сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.
Хива туманида фаолият кўрсатаётган 323  та саноат  корхоналари томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида умумий ҳажми 242,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 130,4 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган, шундан 164,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари бевосита кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади.
 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кичик бизнес субъектларининг сони 1690 тани ташкил қилиб, шундан  270 таси 2020 йилда янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотлар ҳисобланади. 
Хива туманида 2020 йилнинг 12 ойи мобайнида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 301,7 млрд. сўмга етган.
Қурилиш соҳасида 237,2 млрд. сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.
Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!
Ҳафтанинг ҳар жума куни статистика бўлимларида “Очиқ эшиклар” куни ўтка-зилишини маълум қиламиз.

Ҳ.ЭГАМОВ, 
шаҳар статистика бўлими бошлиғи. 
Ш.БОБОЖАНОВ, туман 
статистика бўлими бошлиғи.