ҲУРРИЯТ ШАРОФАТИ
« Назад 19.08.2021 10:15 1991 йил 31 август Ўзбекистон Мустақиллиги расман эълон қилинган ушбу кун мамлакатимиз учун янги тарихий палла- суверен ривожланиш даврини бошлаб берди. Бу эса ўз навбатида юртимизнинг салохиятини намойиш қилиш ҳамда чексиз имкониятларни эьтироф этишга кенг йўл очди. Ёш Ўзбекистон давлати шахдам қадамлар билан, жаҳон ҳамжамияти аъзоси бўлмиш мамлакатлар орасида ўзининг муносиб ўрнини топиб, илдамлаб бормоқда. У ўз-ўзлигини намоён этишга мустақиллик ва ҳуррият шарофати ила эришди. Истиқлолга эришилгач, мамлакатда демократик кадриятларга асосланган хуқуқий тизимни яратиш зарурияти юзага келди. Конституцияни ишлаб чиқиш биринчи галдаги вазифа эди. Чунки асосий қонуннинг мукаммал даражада ишлаб чикилиши мамлакат тараққиётига катта туртки бўлишини бир қатор давлатларнинг тажрибасидан кўришимиз мумкин. Жонажон Ўзбекистонимизнинг асрларга татигулик 30 йили давомида руй берган узгаришлар хар биримизнинг хаётимизга дахлдор. Кимдир истиқлол имкониятларидан фойдаланиб тадбиркор бўлди, илғор мулкдорга айланди. Илгари болахонадон қилиб уй қурганлар бунинг учун айрим жойларга бориб, «хисобот» беришган бўлса, бугун чиройли уй-жой қуриб, фаровон хаёт кечиришни Президентмизнинг ўзлари бот-бот уқтирмоқдалар. Шундай экан, ота-боболаримиз орзулари ушалган кун- Мустакиллик байрамининг ҳар куни, ҳар соати, ҳар дақиқасини кўзларимизга тўтиёлар қилиб, шодон тантаналар қилсак арзигай. Бугун юртимизнинг исталган жойига борсангиз кўркам мактабу коллежлар, қишлоқ врачлик пунктлари, шинам тўйхона ва кўнгилочар масканлар, барча иншоотлар янги услубда, жозибали кад ростлаётганига кўзингиз тушади. Одамлар билан суҳбатлашсангиз, улар озод ва обод Ватани билан элим деб, юртим деб раҳномалик қилаётган Призентимиз борлигидан ғурурланиб гапиришади. Бу бежиз эмас. Негаки, муҳтарам Юртбошимиз халқимизни порлоқ истиқбол сари, буюк келажак томон дадиллик ва ишонч билан бошлаб бормоқдалар. Бугун Ўзбекистоннинг дунёда ўз сўзи ва ўрни бор. Бугун Ўзбекистон де-я аталса, дунёдаги саноқли мамлакатларга хос машина ишлаб чикариш саноати ривожланган юрт тилга олинади.Бугун мамлакатимизда эришилаётган улкан ютуқларнинг барчаси истиқлол туфайлидир. Мустақиллик боис юртимиз ўз такдирини ўзи белгилаш, тараққиёт йўлини ўзи танлаш имконига эга бўлди. Энг асосийси жамиятимизда ўтказилаётган “Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, аввало инсон, унинг фаровон ҳаёти учун” деган тамойилга амал қилинаётганининг исботидир... Албатта 30 йил тарих учун жуда қисқа муддат. Бироқ, бугунги кескин ўзгаришлар замонида яъни жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқдисодий хаётни тубдан янгилаш зарурати бутун бўй- басти билан намоён бўлиб турган бир пайтда, бу йиллар мамлакатимиз босиб ўтган йўлга назар ташлаш ҳамда ривожланишнинг узоқ истиқболларига мўлжалланган муҳим ҳаётий вазифаларни белгилаб олиш учун етарли муддатдир. Ушбу қутлуғ айёмни ота-боболаримизнинг азалий орзу истакларининг руёси сифатида хар биримиз қалбимизда ўзгача ҳаяжон ва қувонч ила нишонлаяпмиз. Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллик байрами барчамизга муборак бўлсин! А.ТAДЖИЕВА, Хива туман ФҲДЁ бўлими мудири в/б. |