ҲАР КУЗ ШУ БЎЛАР ТАКРОР...
« Назад 22.10.2021 09:05 "Ичон-қалъа" давлат музей-қўриқхонасининг Табиат бўлимида ҳар куз фаслида “Табиатнинг бебаҳо неъматлари” деб номланган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этиш, уни сайёҳларга намойиш қилиш анъанага айланган. Яқинда шу кўргазма яна мухлисларини чорлади. Кўргазмадан воҳамизнинг тилими тилни ёрар қовун-тарвузлари, узуму олмалари, қовоқ ва бошқа мева-сабзавотлари ўрин олди. Бўлимга ташриф буюрган сайёҳлар нафақат уларни томоша қилиш, балки бетакрор тамидан тотиб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Музей экспозициясида воҳамиз табиатининг ўтмиши ва бугунини акс эттирувчи 350 га яқин нодир экспонатлар ўрин олган. Экспонатлар сони йил сайин бойитиб борилмоқда. Улар қаторида “Қизил китоб”га кирган жонзотлар ва ўсимликлар ҳам бор. Б.ИБРАГИМОВ, |