SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ҲАР БИР МУРОЖААТГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

ҲАР БИР МУРОЖААТГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

« Назад

22.10.2021 09:04

Президентнинг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармонига мувофиқ ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари топшириғини кўриб чиқишлари ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида қабулхонага ёзма равишда 7 кун муддатда ахборот киритишлари белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, қабулхонада рўйхатга олинган ҳар бир мурожаатнинг қонуний ҳал этилиши ҳолати ҳар ой якуни билан Вазирлар Маҳкамасида танқидий-таҳлилий умумлаштирилиб, ҳар чорак якуни билан Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашида муҳокама этиб борилиши белгиланган.  
Жорий йилнинг 9 ойида Хива шаҳридаги мурожаатларни кўриб чиқилишида камчиликларга йўл қўйган қуйидаги идора-ташкилотларга огоҳлантириш ҳамда тақдимномалар киритилди.
Вилоят қурилиш Бош бошқармаси хузуридаги Архитектура режалаштириш бюроси ДУКнинг ер муносабатлари ва АРТларни тартибга солиш бўлими бош мутахассиси Д.Султановга, шу Бош бошқарманинг Хива шаҳар қурилиш бўлими бош мутахассиси М.Исмаиловга ҳайфсан, Хива шаҳар хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси Э.Юсуповга, шаҳар хокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Аллабергановага қаттиқ огоҳлантириш эълон қилинди. 
АТ Ҳалқ банки Хива филиалининг юридик шахс-ларга хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Ғ.Дўсчанов ойлик маошининг 15 фоизи миқдорида жаримага тортилди. Шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси А.Юсуповга ҳайфсан, Кадастр агентлигининг Хива шаҳар бўлими бошлиғи С.Хожаевга огоҳлантириш эълон қилинди.

Д.САПАЕВ, 
Бош вазир қабулхонаси Хива шаҳар бўлими мудири.