ҲАҚИҚИЙ ВАТАНПАРВАРЛАРНИ ТАЙЁРЛАЙЛИК!
« Назад 09.12.2020 11:05 Жорий йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этилганига 29 йил тўлди. Шу муносабат билан шаҳардаги “Хива карвон” ўқув спорт техника клубида ташкилий-амалий, маданий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари уюштирилди. Унга кўра, аввало жамоада тантанали йиғилиш ўтказилди. Соҳада кўп йиллик меҳнат фаолияти ҳамда муваффақиятлари учун бир гуруҳ ходимлар моддий ва маънавий рағбатлантирилди. Ж.РАҲИМОВ, * * * Ёш ватанпарварлар ҳаётида муҳим ўрин тутувчи ушбу кун туман ўқув спорт техника клубида ҳам ўзгача тарзда нишонланди. Олдиндан тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастури ишлаб чиқилиб, ташкилотимиз хоналари ва ташқарисида шу кунга бағишланган шиорлар, Ватан ҳимоячиларининг машаққатли, аммо шарафли ҳаётини акс эттирувчи рангли баннер суратлар билан безатилди. Д.ЙЎЛДОШЕВ, Н.ОТАБОЕВ, |