SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  МАДАНИЙ МЕРОС МУҲОФАЗАСИ бой тарихга эга бўлган Ўзбекистон учун жуда муҳимдир

МАДАНИЙ МЕРОС МУҲОФАЗАСИ бой тарихга эга бўлган Ўзбекистон учун жуда муҳимдир

« Назад

23.03.2021 14:17

Яқинда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан қадимий ва сайёҳлар шаҳри Хивадаги “Ичон-қаъла” давлат музей-қўриқхонасида маданий мерос объектларида амалга оширилган ишларни жойига чиқиб ўрганиш ҳамда ёритиш мақсадида вилоят журналистлари ва блогерлари иштирокида медиа-тур ташкил этилди. Бунинг учун яқинда ижтимоий тармоқларда жуда кўп бахс ва мунозараларга сабаб бўлган Тош ҳовли саройи танланди.
- Анчадан бери аянчли аҳволда турган ҳовли девори қулаб тушмасдан бурун қурилиш-тиклаш ишларини олиб борганимиз бошимизга маломат тошидек урилди, - дейди музей илмий ходими, тарих фанлари номзоди Комилжон Худойберганов, - агар қулаб тушганда нима бўларди, деган савол афсуски ҳеч кимни қизиқтирмади. Бу билан айбни бошқаларга тўнкамоқчи эмасмиз. Мана сизлардек, бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам бу ердаги ҳақиқий аҳвол билан ўз вақтида танишганларида эди, эҳтимол чораси эртароқ кўриларди.
- Маданий мерос муҳофазаси бой тарихга эга бўлган Ўзбекистон учун жуда муҳимдир, - дейди партия вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов. – юртимиздаги турли даврларга оид тарихий обида-ю зиёратгоҳлар халқимизда миллий ўзликни англаш туйғусини ошириш, аждодларимиз ким, улар нималарга қодир эканлигини англаб етишига хизмат қилади. Қолаверса, мамлакатимиз иқтисодиётининг истиқболли соҳаси бўлган туризмни ривожлантиришда, мамлакатимизни дунёга танитишда ҳам муҳим омил саналади. Шу боисдан ушбу вазифа Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастуридан ўрин олган.
Партия жойларда маданий мерос объектларини асраб-авайлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар, аниқланган муаммоларга тегишли мутасаддиларнинг эътиборини қаратиб, уларни ҳал этишга кўмаклашиб келмоқда. Медиа-тур давомида “Ичон-қаъла” мажмуаси илмий ходимлари, мутахассислар ва ЎзМТДП вилоят Кенгаши ходимлари журналистлар саволларига жавоб беришди.

Ш.МАТЯҚУБОВА,
ЎзМТДП вилоят Кенгаши жамоатчилик билан алоқа-лар ва ОАВлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.

З.ОРТИҚОВА, партия фаоли.