ХАВФСИЗ ТУРИЗМ: ЯКУН ВА РЕЖАЛАР
« Назад
25.02.2022 08:12 Ўтган йили вилоятимизга жами 212.415 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг 196.526 нафарини маҳаллий, 15.889 нафарини эса чет эл фуқаролари ташкил қилади.
Шу билан бирга, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан ташриф билан келган 55 делегациялар хавфсизлиги таъминланди. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига турли масалаларда ёрдам сўраб жами 12.722 нафар сайёҳ мурожаат қилганди. Уларга албатта, тегишли ҳуқуқий ва бошқа зарурий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари билан ҳамкорлиқда жами 20 та жиноят аниқланиб, ҳаммаси фош қилинишига эришилди. 6 нафар қидирувдаги шахслар ҳам ушланди.
Бошқарма ходимлари шу кунларда туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида яшовчи фуқаролар ҳамда туристик фаолият субъектлари билан маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг тинч ва осойишта келиб-кетишларини намунали ташкил қилиш бўйича профилактик тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
В.ДАВЛАТОВ,
вилоят ИИБ Хавфсиз
туризмни таъминлаш бошқармаси ходими.
|