SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  Екатерина Бережная, Найсат Мардонова: "ХИВАНИНГ МАФТУНИ БЎЛДИК!"

Екатерина Бережная, Найсат Мардонова: "ХИВАНИНГ МАФТУНИ БЎЛДИК!"

« Назад

22.10.2021 09:12

Хивада катта тантаналар ва юқори даражада ўтказилган “Марказий Осиё: Буюк цивилизациялар чорраҳасида” мавзуидаги Халқаро анжуманнинг акс садоси, ундан олинган таассуротлар, мунозаралар кенг давраларда эътироф этилмоқда ҳамда унинг иштирокчиларини яна ва яна фикр-мулоҳазалар билдиришга ундамоқда.
- Биз Россиядан, Москва яқинидаги Одинцово шаҳридан келганмиз, - дея таништиришди ўзларини Найсат Мардонова ва Екатерина Бережная, - эҳтимол бу шаҳарчани унчалик билмассиз?!
- Нега энди, жуда яхши биламиз-да, - дедим кўзларим қувнаб, - шаҳрингизда ҳарбий хизматда бўлганман!
- Наҳотки... Ҳозир Одинцовамиз жуда ўзгариб кетган, танийолмай қоласиз, - дейишди қизлар, - аммо Хивангиз барибир бошқача: гўзал, чиройли. Диққатга сазовор асори атиқалари кўп экан, боқиб тўймайсан, киши. Айниқса, хуш тавозе, хуш такаллуф одамларини айтмайсизми? Меҳмондўстлигидан, қўли кўксидалигидан ҳайратдамиз. Биз Сизнинг кўҳна диёрингизга ўзимиз фаолият юритаётган “NGR CONSTRUCTION” фирмасининг шартномаси бўйича келганмиз. Байрам тадбирлари ўтказиладиган майдон ва йўлаклари бадиий дизайни яратишда қатнашдик. Аслида бу ердаги ҳар бир обида ва ёдгорлик ҳар қандай безаклардан устун тураркан. Биз бундан ўзимиз учун янги лойиҳаларимизни янада бойитиш мақсадида ғоялар олдик десак, асло муболаға бўлмайди. Хиванинг мафтуни бўлиб қолдик, биз бу эртакнома шаҳарга албатта, яна келамиз.
Бундай самимий, илиқ таассуротларни сайёҳларнинг, ишбилармон доиралари вакилларининг ҳар биридан эшитиш мумкин. Муҳими, жаҳонаро туризмни ривожаланти-риш, Хивага келаётган меҳмонлар-нинг оқими бардавом  бўлсин!

Суҳбатдош  Ш.МАШАРИПОВ.