SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Туризм  /  ДУНЁ ОШИЇАЁТГАН ОШЁН

ДУНЁ ОШИЇАЁТГАН ОШЁН

« Назад

20.05.2021 12:51

Шоназар МАТЁҚУБОВ,
“Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси директори

Ҳар йили 18 май санаси Ҳалқаро музейлар куни сифатида дунёнинг барча мамлакатларида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади. 
Дунё ошиқаётган ошён - музей-қўриқхона тассаруфида 56 та маданий-мерос объектлари, 16 та музей бўлимлари, 28 мавзуга оид экспозиция ва интерьерлар орқали диёримизнинг энг қадимги даврларидан ХХI аср бошларигача бўлган тарихи, маданияти, санъати ва бошқа соҳалардаги ўзига хослиги ноёб далилий ашёлар орқали намойиш этиб келинмоқда.
Давлат раҳбарининг Хива шаҳрига ташрифи чоғида билдирган тавсия ва таклифлари асосида Муҳаммад Амин иноқ мадрасасида Маъмун академияси тарихидан ҳикоя қилувчи “Дорул ҳикмат вал маориф” деб номланган бўлим ташкил қилинди. Ушбу экспозициядан жой олган нодир экспонатлар ва мум ҳайкаллар орқали ташриф буюрувчилар кўп асрлик тарихга эга академия ва бу ерда фаолият кўрсатган Ал Беруний, Ибн Сино, Ибн Ироқ ва бошқа кўплаб алломалар ҳақида бой тасаввурларга эга бўлишади.
Тош-ҳовли саройида истеъдодли рассом, Ўзбекистон бадиий академияси аъзоси Собиржон Собировнинг “Кўҳна замин манзаралари” мавзуидаги тасвирий санъат кўргазмаси ҳамда “Хива узоқ ва яқин ўтмишда” деб номланган фото кўргазма ташкил қилинди. Айни кунларда Кўҳна Арк мажмуасида “Қадимги Хоразм”, “Хоразмшоҳлар тарихи “Хива хонлари тарихи” экпозицияларини янгилаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Музейшунослик ишларини янада такомиллаштиришда халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам  фаоллашмоқда. Жумладан, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ва АҚШ Smithonian  университети билан ҳамкорликда музей-қўриқхона хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коллекцияларни авайлаш, сақлаш мавзуларида виртуал семинар-тренинг ўтказилди. Қозоғистон Республикасининг Vessenov университети томонидан ўтказилган ҳалқаро онлайн илмий-амалий анжуманда музей-қўриқхона илмий котиби, тарих фанлари номзоди Комилжон Ҳудойберганов ўз маъруза ва фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди. Тош ҳовли саройи меъморий мажмуасида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ажратилган грант лойиҳаси асосида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда эса Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидаги тарихий археология музей-мажмуаси ходимлари Ичон-қалъага ташриф буюриб, кўчма кўргазма ташкил қилишди. “Сулаймон тоғ- Бутун жаҳон мероси объекти” деб номланган ушбу кўргазма намойиши йил охиригача давом этади. Ўз навбатида аҳил жамоамиз ҳам Қирғизистонда кўчма кўргазма ташкил этишга тараддуд кўрмоқда.
Фаолиятимизга энг замонавий, инновацион технологиялар жорий этилди. Жумладан, ақлли ахборот тахтачалар, смарт откриткалар, интерактив ҳарита, жонли католог, виртуал музей, шаҳарнинг 3D шаклидаги кўриниши яратилиб, ишга туширилгани сайёҳларга қатор қулайликлар туғдирди. Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини ривожалантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб, давлат музейларида, шу жумладан, музей-қўриқхонамизда ҳар ойнинг биринчи якшанба куни очиқ эшиклар куни бўлиб ўтмоқда. Шу куни фуқаролар музей ашёлари ва музей қоллекциялари билан бепул тарзда танишиш имкониятига эга бўлишади.
Айни кунларда жамоамиз аҳли Республика Мустақил-лигиниинг 30 йиллиги ва сентябрь ойида Ичон-қалъада ўтказиладиган “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзуида Халқаро форумга катта тараддуд кўрмоқда. 
Президент Қарори ва Фармони асосида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилин-гани давлат музейлари, музей-қўриқхоналар фаолияти Маданий мерос агентлиги тизимига ўтказилаётгагани келгусида юқори иш самарадорлигини таъминлашга, воҳада туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.