SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт

Маданият ва спорт янгиликлари

XII-XIII асрларда яшаган Муҳаммад ибн Маҳмуд Умар ал-Чағминий Гурганж яқинидаги Чағмин қишлоғида туғилган. У бошланғич таълимдан сўнг Самарқанд мадрасасида ўқишни давом эттирган. Машҳур олимлар раҳбарлигида тарбия топиб, астрономия, математика, геометрия, география ва тиббиёт каби фанлардан чуқур билим олади. Ёшлигидан араб, форс ва юнон тилларини яхши ўрганди. Птоломей, Плотон, Евклид асарларини, шунингдек, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ал-Форобий, Абу Наср Ироқ асарларини жуда пухта ўзлаштириб олади.


14.06.2021 08:07/ читать дальше...

"Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" Халқаро форуми олдидан

Қадимги ёзма ва археологик манбаларни ўрганиш натижаси шуни кўрсатадики, қадимги хоразмликлар илм-фан соҳасида ўз даври учун илғор бўлган ютуқларга эришганлар ва ҳаётга тадбиқ қила олганлар. Маълум бўлишича, аждодларимиз ҳали қатъий ёзув тизимини яратмасдан туриб, ўз астрономик кузатишларини тош ва суякларга ёзишдан ташқари, самовий жисмларни кузатиш учун махсус иншоотлар ҳам қурганлар. Улар астрономия ва математикадан яхши хабардор бўлиб, бурчак ўлчови ускуналарини яратганлар ва улардан фойдаланганлар. Осмон жисмларини ўрганиш, табиат ҳодисаларини кузатишга ихтисослашган фалакиёт фани кўҳна Хоразмда тараққий қилиб, шу даврда қурилган иншоотлар бизнинг кунларимизгача етиб келган. Ана шу иншоотлардан бири кўҳна Хоразмнинг маданий ёдгорлиги Қўйқирилган қалъасидир, эр.ав IV асрда бунёд этилган бу қалъа Тўрткўлдан 22 км шимоли шарқда жойлашган бўлиб, минорали истеҳком девори харобаларидан иборат.

 


19.07.2021 07:25/ читать дальше...
ХИВАГА КЕЛГАН ЭРОН  ЭЛЧИСИ ҲАҚИДА  Б И Л А С И З М И ?

Хива хонлиги даврида ҳам бошқа мамлакатлардан кўплаб элчилар, сайёҳлар келиб турган. Ана шундай элчилардан бири, 1851 йили Эрон ҳукмдори Носириддиншох томонидан Хива хони Муҳаммад Аминхон ҳузурига эронлик тутқун қулларни озод этиш музокараларини олиб бориш учун юборилган Ризоқулихон Хидоят эди. У бу ерда катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинади, Хивада тўрт ой яшаб, хон билан музокаралар олиб боради.


19.07.2021 07:28/ читать дальше...
БОБОМУРОД ҲАМДАМОВДАН ФОТИҲА ОЛГАН хонанда бугун унинг ўзи кўпларга устоз

...Эрталаб субҳидам саболари эсаётган маҳал куй-қўшиқ тинглаб, ором олиб, нонушта қилганга нима етсин! Тонгдан бошланажак ўй-режа ривож бўлади, кун бўйи яхши кайфиятда юрасан, киши. Бу оилада қарор топган анъана ҳам шу: катта-кичик файзли дастурхон атрофида қатор тизилишиб, радиодан ёки “ойнаи жаҳон”дан, жилла қурса хонадон сохиби ўзи қўлига тор олиб, бир жуфт ашула айтмаса, кўнгиллар жойига тушмайди.


20.08.2021 07:19/ читать дальше...
Ҳелена ВАЛДМАНН: “ЛАЗГИ” ДАН ҲАЙРАТДА ҚОЛДИМ!”

Миллий ўзбек рақс санъати азалдан дунёга машҳур. Айниқса, “Лазги” рақси ўз жозибаси, мусиқа ва нозик ҳаракатлар уйғунлигидаги  сеҳри билан жаҳон санъат ихлосмандларини ўзига мафтун этиб келмоқда. У инсониятнинг нодир номоддий маданий мероси сифатида халқаро ЮНЕСКО ташкилоти рўйхатига олинганлиги ҳам бежиз эмас.

 


22.10.2021 09:14/ читать дальше...