SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ЎЛМАС ҚАДРИЯТЛАР – МИЛЛАТ ТИМСОЛИ

ЎЛМАС ҚАДРИЯТЛАР – МИЛЛАТ ТИМСОЛИ

« Назад

14.04.2021 11:30

Бу галги маънавият куни “Миллий қадриятлар – миллат кўзгуси” мавзуига бағишланди. Кичкинтойлар “Оқ теракми - кўк терак”, “Ким олади-ё?” “Бештош” каби халқ ўйинларини намойиш қилишиб, арқон тортиш мусобақасида ҳам эпчилликларини кўрсатишди.

Тарбиячи қизлар шартлар бўйича саҳнада қадриятларимизни санаб ўтиб, уларни шарҳлаб ҳам беришди. Халқимиз тўйсевар халқ эканлигини ҳамкасблари ёрдамида маданий чиқишлар орқали кўрсатиб беришди.

- Бугунги қизлар ўр-тасидаги беллашув барчани ёдида унутилмас бўлиб қолади. Негаки қадриятларимизни маънавий тадбирлар орқали болаларга ўргатаётган тарбиячиларнинг ўзлари ҳам бу борадаги тажрибаларини мустаҳкамлаб олишади, - дейди туман Мактабгача таълим бўлими мудири Дилдора Раззоқова. – Зеро, миллий қадриятларни олий қадрият даражасига кўтариш ҳар биримиздан катта масъулият талаб этади.
Беллашув якунида фаол иштирокчиларга Фах-рий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Н.ҚУРБОНОВА,
тумандаги 4-сон ДМТТ директори.