« Назад
21.11.2020 09:47
ўстим, бизга тарих муҳри не ҳожат,
Умримиз тарихдан иборат фақат,
Китобга сиғмайди ёзса муаррих,
– Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!
Қозониб мухлислар, шуҳрат, унвонлар,
Беллашувларида кучганмиз шонлар,
Ҳали бизга ҳадис битади сахих,
– Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!
Бизлар машҳурликка қўймадик ихлос,
Бурчни сидқидилдан бажардик холос,
Хизмат қилиб олдик эл-юртлар бетиғ,
– Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!
Ўтдан соғ, сувдан соғ чиқдик-у, аммо,
Юракларни дарзи бўлди муаммо,
Гуноҳларимиздан Ҳақ қилгай фориғ,
– Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!
Тақдирдан розимиз, сиз, мен, минг бора,
Кексалик йил сайин яқин тобора,
Олдни бердинг, сўнгни Ҳақ тутма дариғ,
– Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!
Оққан дарё оққан, оқмоқда тағин!
Халқ ҳофизи Фарҳод ҳам шоир Жўшқин
Номларига шартмас мозийда таъриф,
– Бизни ўтказган ҳар дамимиз - тарих!
ЖЎШҚИН.
|