SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ОЛҒА ИНТИЛИШ ҒАЛАБАГА ЭЛТАДИ

ОЛҒА ИНТИЛИШ ҒАЛАБАГА ЭЛТАДИ

« Назад

23.03.2021 14:09

Мактабимизда спортга кўнгил қўйган ўсмирлар талайгина. Ўқув-чилар очиқ ва ёпиқ спорт майдонларида волейбол, баскетбол, футбол, қўл тўпи каби спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган турли спорт мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқдалар.
Ёш спортчилар оммавий спорт тадбирларида мактаб шанини муносиб ҳимоя қилаётгани, қувонарлиси мактаб пештахтасини медаллар шодаси билан безаётгани биз устоз-мураббийларни фахр-ифтихор туйғуларига тўлдиради.
Анварбек Аминов, Ферузбек Абдуллаев, Лочинбек Раҳимов, Хўжамурод Бобожонов, Маматсалой Собиров, Миршод Шавкатов, Отабек Абдушарипов, Жамшид Қутлимуродов, Асадбек Зарипов, Жўрабек Отабоев, Равшан Бобожонов, Шохрух Давронбеков, Шахобиддин Эркиновлар “Ёшлар спорт ҳафталиги”, “Спортни сев, спорт билан яша” оммавий фестивалларда, “Ҳоким қубоги” ҳамда “Умид ниҳоллари” олимпиада мусобақаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди.
- Мактабимиздан кўпгина Ўзбекистон ва жаҳон чемпионлари етишиб чиққан. Уларнинг ютуқларида албатта, тажрибали спорт мураббийлари, моҳир педагогларимизнинг ҳиссаси катта, - дейди мактаб директори Равшан Хусаинов. - Бугун ташланаётган илк қадамлар, эртага улар учун тажриба мактаби бўлиб, янада олға интилишларида куч-қувват бағишлайди.
Биз мураббийлар учун ёшлар спортга қизиқса, келажак авлод соғлом бўлиб вояга етса, шунинг ўзи катта бахт! Ўқувчилар машғулотлар пайтида берган топшириқни бажара олмасдан паст баҳо олишларини хоҳламайман. Уларга яна бир имкон бераман. Сабаби интилиш - ғалаба маҳсулидир.

 

А.БЕКЧАНОВ,
шаҳардаги 17-сон ИДУМ жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.