SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ОГАҲИЙ БОҒИНИНГ НИҲОЛЛАРИ

ОГАҲИЙ БОҒИНИНГ НИҲОЛЛАРИ

« Назад

14.06.2021 08:02

Қўҳна Хоразм буюклар бешигини тебратган, бутун дунё тамаддунига пойдевор бўлган замин. Бу юрт тупроғининг ҳар заррасида мозий ҳикматлари яширин. Улкан дарахтлар илдиз ёзган тупроқда эртанинг ниҳоллари униб-ўсмоқда. Эртанинг умидлари камол топаётган масканлардан бири Огаҳийнинг руҳи кезиб юрган, ёш ижодкорларнинг қўлига қалам тутқазган, уларга илҳом бериб, қалбини ғурур ва ифтихорга тўлдириб турган илм дарго-ҳи Огаҳий ижод мактабидир. 
Аввало, устозларимиз эришган ютуқлар ҳақида сўз юритсак. Устозларимизнинг уч нафари яқинда аттестация жараёнларида иштирок этиб, энг юқори натижаларга эришдилар. Она тили ва адабиёт фани устозимиз М.Жуманиёзова 95 балл, тарих фани устозимиз, «Шуҳрат» медали соҳибаси Н.Алламова 100 балл, инг-лиз тили фани устозимиз Н.Самадова 85 баллни қўлга киритди. Бизга рус тили сабоқларини ўргатувчи устозимиз С.Карриева «Зўр!» («Класс») лойиҳаси ташкилотчилари томонидан ТруД Бутунжаҳон таълим акцияси доирасида Урганч шаҳрида ўтказилган «Тотальный диктант»да иштирок этиб, 100 баллга сазовор бўлди. 
Келинг, энди Ижод мактабимиз ўқувчиларининг эришган ютуқлари билан танишайлик! Ёшлар иттифоқи ташкилотининг ташаббуси билан ўтказилган «Ёш китобхон» кўрик-танловининг Республика босқичида ижодкор ўқувчи Жавоҳир Каримов муваффақиятли қатнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва диплом, китоблар жамланмаси ҳамда 15 миллион сўм пул ютуғи билан тақдирланди.
Шунингдек, мактабимизнинг 6-синф ўқувчиси Гулираъно Отабекованинг «Чироқ ёқиб келган фаришта» номли илк шеърий китоби Урганч шаҳридаги Огаҳий нашриёт уйида севимли шоирамиз Шоира Шамс муҳаррирлигида сўзбошиси билан нашр қилинди. Ижодкор ўқувчилардан яна бири Гулмира Равшанбекованинг «Соҳир сўзга муҳаббат» китобининг нашр қилиниши жамоамиз учун катта унутилмас воқеа бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Устозларим ва тенгдошларим эришаётган ютуқларни кўриб, мен ҳам ҳисса қўшаяпман. Инчунун «Йил сардори» кўрик-танловида вилоят босқичи ғолиби бўлиб, ҳозирда Республика босқичига тайёргарлик кўрмоқдаман. 
Азиз тенгдошлар! Мактабимиздаги ижодий муҳит, ёшлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишни истасангиз, мас-канимизга ташриф буюринг! Сафимизга қўшилинг ва биз билан таҳсил олинг, ижодий салоҳиятингизни ўстиринг! Ижод мактабимиз эшиклари иқтидорли ва истеъдодли ёшлар учун доимо очиқ! 

Муштарийбону БАҲОДИРОВА, 
Огаҳий ижод мактаби 8-синф ўқувчиси.