SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  НАВОИЙ ВА ГУЛИ ҚИССАСИ Техникум талабалари талқинида

НАВОИЙ ВА ГУЛИ ҚИССАСИ Техникум талабалари талқинида

« Назад

16.02.2021 10:59

Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг бой адабий мероси беш юз йиллардан кўпроқ вақт мобайнида халқимизнинг ажралмас ва ўлмас қадрияти тимсоли бўлиб, ҳамон яшаб келмоқда. Унинг ғазаллари ўқилмаган ёки куйланмаган куннинг ўзи йўқ. Нафақат ўзимизда, балки дунёда ардоқланиб, келинмоқда.

Ҳар йили февраль ойи бошланиши биланоқ, барча таълим муассасаларида, кенг жамоатчилик ўртасида буюк шоир таваллуди муносабати билан унинг ижодига юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилиб, баҳру байтлар, саҳна кўринишлари намойиш қилинади.

photo_2021-02-09_22-21-34

Шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникуми аҳил жамоаси ҳам ушбу ўзига хос шеърият анжуманига якдил тайёргарлик кўришгани талабаларнинг ҳар бир чиқишида яққол сезилиб турди.

- Очиғи бундай юқори даражада тадбир уюштиришни кутмаган эдик, - дейди техникум директори Матёқуб Ёқубов, - устоз-ўқувчиларнинг яхлит ансамбль ярата олгани, бунинг учун тинимсиз излангани, айниқса, Навоий ва Гули образлари табиий чиққани олқишларга сазовор бўлди.

Дарвоқе, келажакда баркамол авлод бўлиб етишиб чиқиши азму шижоатидан сезилиб турган иқтидорли ўқувчилардан Мардонбек ва Зилоланинг ижросидаги буюк сиймолар талқини айни парвозга шайланаётган тенгқурларининг қалбини тўлқинлантириб юборган бўлса ажаб эмас.

- Бошида бу ролим юқори баҳоланади, деб ўйламагандим, - ўзига жуда-жуда ярашган харир рўмоли билан Гулининг ҳаё қиёфасини яратган Зилола ҳаяжонини босолмай сўзларини давом эттирди. – Агар инсон астойдил интилса, астойдил меҳнат қилса, албатта мақсадига эришади. Чунки интилганга толе ёр, деб бежиз айтишмаган.

Ёш истеъдод эгаларининг маҳорат қирраларини юзага чиқаришда устозлар, айниқса, маърифат-маънавият масалалари бўйича директор ўринбосари Муборак Мадаминова сайъи ҳаракатлари саҳна кўринишларининг муқаддимасидан то хотимасигача сезилиб турди.

photo_2021-02-09_22-22-42

Анжуманда иштирок этган шоирлар Хайитбой Салаев, Жўшқин фикр-мулоҳазаларини қайд этиш билан бирга, янги ёзилган шеърларидан ўқиб беришди.

Буюк сиймо акс эттирилган ёшлар чиқишларини кўриб, кузатиб, бир нарсага иқрор бўлдикки, Навоийни англаш, унинг ижод бўстонидан баҳраманд бўлиш истаги ҳар бир мухлиснинг қалбида яшар экан, Навоий номи мангу барҳаётдир.

Ш.МАШАРИПОВ.