« Назад
21.11.2020 09:52
Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси саломатлигимиз посбонлари - тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади. Байрам арафасида туман тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан шаҳримиздаги сунъий қопламали спорт майдончасида соҳа ходимлари иштирокида спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
- Мусобақани ўтказишдан мақсад, касаба уюшма аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спортни янада ривожлантиришдир, -дейди тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси Руслан Қурбонов.
Якуний натижаларга кўра, тез тиббий ёрдам бўлими жамоаси фахрли 1-, кўп тармоқли марказий поликлиника жамоаси 2- ва стоматология бўлими жамоаси эса 3-ўринларни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар касаба уюшма диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
- Юртимизда пандемия сабаб спорт тадбирларни тўхтаб қолгани майдонга тушиб, тўп суриш бироз қийин кечди, аммо ўзимизни аввалгидек тетик ва бақувват ҳис қилдик, - дейди Бектош Жабборов,- бундай хайрли ташаббусларни тез-тез ўтказиб турсак, албатта, оммавий спортни тарғиб қилган, ўзи-миз ҳам доимий соғлом ҳаётга эришган бўламиз.
Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” мухбири.
* * *
Суратда: туман тиббиёт ходимлари ўртасида ўтка-зилган футбол мусобақасидан лавҳа акс эттирилган.
|