SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ МАНБАИ

МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ МАНБАИ

« Назад

14.04.2021 11:29

Маълумки, ҳар йили 2 апрель – Халқаро болалар китоби куни сифатида нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 2020 йил 14 декабрдаги  қарори ва шу асосда тасдиқланган “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ юртимизда 5-9 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан шаҳар Ахборот кутубхона марказида тадбир бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ЎзХДП Хива шаҳар Кенгаши раиси З.Искандарова китоб мутолааси фойдаси ҳақида Навоийнинг “Китоб - беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг асосий манбаи” эканлиги ҳақида гапирди.

Ҳафталик янги китоблар тақдимоти, ўқувчиларнинг викторина савол-жавоблари ҳамда интернетдан олинган китоб ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан давом эттирилди.

Л.ОТАЖОНОВА,
Хива шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати.