SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  КЎНГИЛЛАР ЗАВҚЛАНДИ

КЎНГИЛЛАР ЗАВҚЛАНДИ

« Назад

21.12.2020 10:10

- Бугун Хивага келиб, Огаҳий бобомиз уй-музейининг қайта реставрация қилинганини кўриб, қувондим. Унинг асарлари, қўлёзмалари замондошларимизга у инсоннинг буюк шахс бўлганлигини кўрсатиб турибди, - дейди шоира Бибимарям Бегимова.
Огаҳий ижод мактабида анъанавий Огаҳийхонлик давом этди. Тадбирда Хива шаҳар ҳокими ўринбосари М.Раҳмонов, ижодкорлардан Шуҳрат Маткарим, Қурбон Муҳаммадризо, Сотим Аваз, Шоира Шамс, Мадина Матё-қубова, ижод мактаби директори Сарвар Абдуллаевлар Огаҳийнинг серқирра фаолияти ҳақида гапириб беришди. Зукко, зеҳни ўткир келажагимиз эгалари томонидан шоирни улуғловчи шеърлар ўқилиб, дилтортар куй-қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир сўнгида Огаҳий ижод мактаби истеъдодлари орасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Китоб ҳақидаги энг яхши шеър, мақола, бадиий публицистика” танловида ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчиларга фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Д.МАШАРИПОВ, 
“Хива тонги” махсус мухбири.