SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

ҚАТРАЛАР

« Назад

21.12.2020 10:15

ГУЛЛАР
У доим ҳасратларини ўзи севган, ял-ял очилган гулларга айтарди. Бир куни кўрдики, гуллари сўлиб қолибди...
Бахт уйи Йўлакда ғамбода қиёфада кетаётган аёлнинг кўзи ногоҳ таниш ёзувга тушди...
Бирдан уввос тортиб йиғлаб юборди...


УЧРАМАСЛИК 
      Ўтиб кетай ёнингдан бефарқ.
      Ўтиб кетай ёнингдан бедард. 
                                              (О.Матжон)

  Муйилишда бир қиз билан йигитни кўрди.Кўрдию бўшашиб кетди. Қўл-оёқлари ланжлашиб, бир зум тек қолди. Бу ёғига қадамини секинлатди. Ерга қараб ўтиб кетмоқчи бўлганда кўзлари бебуйруқ қизга қадалди. Қадалдию нимадандир қувониб кетди. Томирида қони жўшиб, одими шахдамлашди.
"Хайрият-деб ўйлади ўтиб кетгач.- Бошқа экан. Худонинг менга раҳми келди чоғи.Юрагим эзилишини истамади..."
Надомат “Отамнинг жанозасида ҳам йиғламайман”,-деди. Фаришта “Омин”,-деди.
Жаноза пайти... Боши қуйи...
...Қон йиғлади...


ЖУРЪАТ

  “Ҳозир қўнғироқ қилсайди...”
У гўшакни кўтаришга шай қўлларини иягига тираб,  телефон аппаратига бесабр тикиларкан, шундай ўйлади.
Қўнғироқ жиринглади...
Қўллари беихтиёр-бебуйруқ гўшакни ушладию, қандайдир номаълум туйғу сабаб кўтаролмади. 
Қўнғироқ жирингларди...
У бўғзига тиқилган йиғига эрк берди:
“Кўтаролмайман!...”


ТАҚДИР

У ўрнидан турди. Асабийлашди. Бир оз ўйланганидан кейин қаердандир милтиқ топиб келди ва ҳозиргина уруш бошланганини эълон қилган радио ускунасига узоқ термулиб қолди... 
Биринчи якун: Нафрат!
У радио ускунасига  ўқ узди. 
Иккинчи якун: Қўрқоқ!
У оғзига латта тиқиб, қаттиқ тишлади. Милтиқ оғзини кафтига тиради ва ўқ узди...
Учинчи якун: Қисмат!
У милтиқ оғзини қаншарига тиради. Сўнг бор ютинди. Ўқ узди... 
Қулдорлар рақобати
– Менда ўттизта, – деди биринчи қулдор ва кибр билан иккинчи қулдорга қаради.
Иккинчи қулдор истеҳзо қилди ва ҳаволанди:
– Менда эса элликта...

Жуманазар ЙЎЛДОШ.