SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  ХОНЛАР АЛҚАГАН ҲАССОС МУАРРИХ

ХОНЛАР АЛҚАГАН ҲАССОС МУАРРИХ

« Назад

09.12.2020 11:11

“Бу йил моҳи мазбур, яъни зулқаъданинг ўнунда шанба куни Эрниёзбекғаким, фақирнинг инисидур, ҳазрат Воҳиб ул-атоё бир фарзанди аржуманд ва валади саодат пайванд ато қилди. Ва ул нури ҳадиқайи жалол ва навари ҳадиқайи камол Муҳаммад Ризобекка мавсум бўлди”.
Шермуҳаммад Муниснинг “Фирдавс ул-иқбол” асарида келтирилган ушбу сўзлар 1809 йил 17 декабрда Муниснинг иниси Эрниёзбекнинг ўғли Муҳаммад Ризобек — Огаҳий туғилгани ҳақида.
Огаҳий тарихчи сифатида фаолиятини саройда тарихий асарлар таржимасидан бошлайди. Мирхонднинг “Равзат ул-сафо” тарихий асари таржимасига унинг жалб қилиниши хон томонидан унга билдирилган юксак ишонч эди. Кейинчалик у бу ишончни оқлаб, хонликдаги энг сермаҳсул таржимонга айланади. Огаҳий иқтидори ва феноменал меҳнаткашлиги билан Муҳаммад Раҳимхон II даврига келиб, адибларнинг пешвоси мартабасига эришади.
Адиб тарихий асарларининг қўлёзмалари Финляндия, Туркия, Россия ва Ўзбекистон фондларида сақланмоқда. Асарларнинг илмий-танқидий матнлари, табдил ва тадқиқотлари сайланмаларда нашр бўлмоқда. Устозлар етакчи манбашунослар Қувомиддин Муниров, Субутой Долимов, Ғулом Каримов, Юрий Брегель, Сафарбой Рўзимбоев, Нафас Шодмонов, Нурёғди Тошев, Нурбой Жабборов, Абдулла Ўрозбоев Огаҳий асарларининг тадқиқотчиларидир.
Юз йиллардирки, Огаҳийнинг тарихий асарлари халқимизнинг ўзлигини таниши ва теран илдизларини англаши йўлида хизмат қилиб келмоқда.

Ҳилола НАЗИРОВА,
Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Халқаро Огаҳийшунослар кенгаши илмий котиби, тадқиқотчи
.