« Назад
11.02.2020 11:56 Инсонлар орасида соҳта башоратчилар одамларнинг келажагини, тақдир ва қисматини айтиб, уларни иймондан айирадилар. Улар ким деганларида коҳин ва фолбинлардур. Фолбинликнинг зарарлари унга ишонувчиларнинг ўзига қолаверса, аҳли оиласига кулфат келтиради.
Бир киши Пайғамбаримиз (САВ) нинг олдиларига келиб, қўлига бир нарсани беркитиб, “бу нима?” деб сўрайди. Шунда Пайғамбаримиз (САВ) очиқдан очиқ “Мен топқир эмасман” деб айтади. Фолбинлик ва фолбинлар дўзахийлардур дедилар. Кимки бирор фолбиннинг олдига бориб ва унинг айтган сўзига ишонса, қирқ кунгача унинг намозлари қабул қилинмайди.
Пайғамбаримиз (САВ) яна шундай деганлар: “Кимки фолбин олдига бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, қирқ кунгача ўша одам учун тавба эшиги ёпилади, агар фолбиннинг айтган сўзига ишонса, кофир бўлади".
Н.ЯҚУБОВ, тумандаги “Гулланбоғ” масжиди имоми.
|