« Назад
14.06.2021 08:07 Ал-Чағминий кейинчалик Хоразмшоҳлар саройидаги “Ҳикматлар уйи”да илмий изланишлар олиб боради. Аниқ фанлар соҳасида кўпгина асарлар ёзиб қолдирган. “Астрономия ҳақида қисқа рисола”, “Сайланма”, “Тўққизликлар арифметикаси”, “Мерос тақсим қилишдаги усулларига шарҳ”, табобатга доир “Қонунча” асарлари бизгача етиб келган.
Аллома асарларининг кўчир-ма нусҳалари Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида ва яна жаҳоннинг 20 дан ортиқ кутубхоналарида, жумладан, Москва, Петербург, Миср, Туркия, Озарбайжон, АҚШ, Англия, Германия, Франция, Жазоир давлатларида, “Чағмин илми” асари эса Озарбайжон Фанлар академияси қўлёзмалар фондида сақланмоқда.
“Қонунча” асарини Абу Бакр Розий, Ибн Сино ва Исмоил Журжоний илмий ишларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда ўз тажрибаларини умумлаштириш асосида яратди. Асарда инсон саломатлигини таъминлашда профилактик тадбирлар, айниқса, жисмоний тарбия, соғлом экологик муҳит, мусаффо ҳаво ва тоза ичимлик суви ҳамда саёҳатлар энг муҳим омиллардан, деб кўрсатилган. Жаҳон тиббиёт ходимлари олимнинг ушбу асарига жуда юқори баҳо берганлар.
Алломанинг илмий мероси-ни ўрганиш ва уни тарғиб этиш мақсадида “Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси “Табобат бўлими”да Ал-Чағминийнинг бурчаги ташкил этилиши, музейга келаётган сайёҳларда ҳам катта таассуротлар қолдирмоқда. Айниқса, тиббиёт ходимлари ва бўлғуси шифокорлар, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаларини тиббиёт тарихи ва халқ табобатига бўлган қизиқишини янада кучайтиради.
Ў.СОТИМОВ,
“Ичон-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси бўлим мудири.
|