SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Маданият ва спорт  /  “АЛИФБО”ДАН “ЎҚИШ КИТОБИ”ГАЧА...

“АЛИФБО”ДАН “ЎҚИШ КИТОБИ”ГАЧА...

« Назад

14.04.2021 11:21

Шаҳримиздаги 3-сон умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Дилором Қурёзова ўтказган тадбир ўқувчиларнинг илк севимли фани “Алифбо” китобига бағишланди. 

БСБДЎ Маъмура Ғаниева ўқувчиларни “Саводхонлик байрами” билан қутлади. Сўнгра 1-синф ўқувчилари шеърларни ифодали ўқидилар, саҳна кўринишлари ва миллий рақслардан ижро қилдилар.

Фарзандларини саҳнада нафақат ўзбек тилида, балки хорижий тилларда шеърлар ўқиб, рақсларга тушаётганини кўриб, лабида кулгу, дилида қувонч акс этган ота-оналар қалбларидаги ҳаяжон ва таассуротларини яшираолмай устозларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

- Ота-она учун фарзанд камолотини кўриш ҳар нарсадан устун. Чунки улар бизнинг келажагимиз. Мен ҳам ўғлимни яхши таълим олиши учун ўз вақтимни аямасдан, уни таълим-тарбияси билан шуғулланаман, - дейди Азизбекнинг онаси Дилором Хусаинова, - Бугун дилбандларимизни ўз боласидай кўриб, астойдил билим бераётган Д.Қурёзовага шарафли, аммо машаққатли касбида омадлар тилайман.

Д.МАШАРИПОВ.

*    *    *
Суратда: шаҳардаги 3-сон мактабнинг 1-“Б” синф ўқувчилари “Саводхонлик байрами”да.
Муаллиф олган сурат.