SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Иқтисод  /  ХОРАЗМНИНГ БОШ БАЛИҚЧИСИ: “Қадим касб энди саноат даражасига етди!”

ХОРАЗМНИНГ БОШ БАЛИҚЧИСИ: “Қадим касб энди саноат даражасига етди!”

« Назад

17.08.2020 09:04

Уч ой қовуним, уч ой совуним, уч ой қовоғим, уч ой чавоғим”.  Воҳада бу матал беҳуда тўқилмаган, балки аждодларимизнинг тирикчилиги манбаини анг-латади. Яъниким, қадим боболаримиз  йилнинг уч ойини мазали қовун, уч ойида – қаҳратон қишида  ёз неъматлари қолдиғини еб, яна уч ойини қовоқни насиба қилиб тирикчилик ўтказганлар. Амударёдек саркаш дарё пешоналарига ёзилган бандалар уч ой чавоқ, яъни балиқни насиба қилишлари табиий бир ҳол эди.
Кекса авлод вакиллари яхши эслайдилар, ўтган асрнинг эллик ва олтмишинчи йилларида ҳам воҳа шаҳарларида ошхоналар деярли йўқ, аммо ҳар қадамда балиқхоналар учрарди.
Ўша замонларда  ва  ҳозирда ҳам тўйу бошқа тантана тадбирларида дастурхонга биринчи таом сифатида қову-рилган балиқ тортилиши анъанага айланган.
Амударёнинг лойқа сувлари тубида улкан лаққалар сузиб юришгани, бундайроқ кемаларни домига тортиб кетишгани, қирғоққа сув ичишга келган сигирларни думи билан уриб, насибасига айлантиргани ҳақдаги тилдан тилга ўтиб келаётган ҳикоялар ҳам афсона эмас аслида.
Бир нарсани эътироф этиш керак – ислоҳотларнинг янги босқичида балиқчилик вилоятда саноат даражасига етди.
Бу энди бизнинг эмас, бутун умрини шу ишга бағишлаган инсон - том маънода “Воҳа бош балиқчиси” мақомини олган хивалик Отабой ҳожи Оллабергановнинг эътирофи. Соҳа вакили тан олган ҳақиқат шу.
Отабой оға бундан чорак аср илгари балиқчиликка ихтисослашган илк фермер хўжалиги тузган инсон. Отаси номига қўйилган “Болтабой оқсоқол” фермер хўжалиги ўша вақтда кустар бир усулда фаолият юритарди. Илкидаги табиий кўл ҳавзаларида балиқ боқилар, ҳарна овга илингани савдога чиқариларди. Балиқ-лар учун махсус ем эса саноат корхоналаридан сотиб олинар, бу емишлар таркиби қанчалик балиқ ривожи ва гўшти мазали бўлишига таъсир қилиши ҳеч кимни қизиқтирмасди.
Энди эса...
“Хоразм балиқхона агро” масъулияти чекланган жамият ихтиёрида ем ҳамда  балиқ уни тайёрлаш корхоналари бор. Бу корхоналарда тайёрланаётган юқори калорияли озуқалардан бошқа балиқчилик фермерлари баҳраманд бўлишмоқда.
Фақат бугина эмас!
Бу ҳақда яхшиси Отабой оғадан эшитсак:
“Уч йил олдин Президентимиз Хоразмга ташрифлари доирасида вилоятда балиқчилик тармоғи ривожи билан қизиқдилар. Бизнинг
балиқчилик фермер хўжали-гимизга ташрифларидан мақ-садлари соҳани саноат даражасига кўтариш бўлганлигини кейинги амалиётга айлантирилган лойиҳалардан билдим. 1.5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит олиб, қисқа фурсатда консерва заводи қуриб, ишга туширдик. Соатига 2 тонна балиқни қайта ишлаб консерва қиладиган бу заводимиз воҳада тўнғич корхонадир. Консерва заводимизда йигирма нафар киши ишлайди. Маҳсулотларимизни респуб-ликамиздаги истеъмолчилардан ташқари қўшни Туркманистонга ҳам экспорт қиламиз.  Яна Афғонистон Ислом Респуб-ликасига ҳам экспорт қилиш режалаштирилган”.
Отабой ҳожи Оллаберганов раҳбар бўлган “Хоразм балиқхона агро” МЧЖ ҳамда ўғиллари бош бўлган “Болтабой оқсоқол” ихтисослашган фермер хўжаликлари ихтиёрида 100 гектар табиий ва 125 гектар сунъий кўл ҳавзалари мавжуд. 150 нафар киши ишлайдиган, қирқдан ортиқ техникага эга, ҳўрандаларга хизмат кўрсатаётган “Ота харрот” балиқхонаси ҳамда ҳорижлик сайёҳларга мўлжал-ланган - воҳада экотуризм йўналишига киритилган замонавий балиқхоналар мажмуаси – қисқа муддатда – сўнгги уч йилда илгариги аграр тармоқнинг чинакам саноат даражасига етганининг бир кўриниши.
“Президентимиз ташаббуслари билан Веътнамда бўлиб, у ерда лаққа балиқ етиштириш технологиялари билан яқиндан танишдик, - деб гурунг беради таниқли балиқчи. – Веътнам тажрибаси асосида балиқ етиштириш учун у ердан  лаққа балиқлар чақовларини келтиргандик. Шулардан икки тури воҳа суви ва табиатига мослиги аниқланди. Бу маҳаллийлашган лаққалар ҳосилини ҳам яқин даврда истеъмолчиларга етказиб берамиз”.
Ҳозирда Латвия Респуб-ликасидаги соҳа мутасаддилари билан осетра балиғи етиштириш ва ундан балиқ увилдириғи олиш, уни саноат даражасида ишлаб чиқариб, ҳорижга ҳам экспорт қилишга мўлжалланган янги лойиҳа устида ишлар кетаяпти. Қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг бу янги лойиҳа айнан Президентимиз ташаббуслари билан республикамизда амали-ётга айлантирилаёган 31 лойиҳанинг бирисидир.
...Машҳур балиқчининг яқин келажакка мўлжал-ланган, воҳада тармоқни юксак поғоналарга кўтарадиган режалари борасида суҳбат-лашаётиб, беихтиёр одатий саволни берамиз:
- Қанча балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқа-рилаяпти?
Отабой оға камтарлик билан биргина рақамни тилга оладилар:
- Ўтган йили икки минг тонна балиқ етиштирдик!
Бу озми-кўпми?
Яқинда ўқиганим: расмий статистикада Хоразм вилояти балиқ етиштириш бўйича давлатимизда энг илғор экан. Ўтган олти ойда воҳада 5607 тонна балиқ етиштирилган.
Ҳозирда вилоятда балиқчи-ликка ихтисослашган фермер хўжаликлари сони уч рақамларида юритилади. Демак... машҳур балиқчи етиштираётган балиқ миқдори соҳада ўз тарозига эга. Тақрибан бу кўрсаткич бугун воҳада етиштирилаётган ҳар олти балиқнинг бирисига тенг деганидир.
Бу энди чинакамига кескин ўсишдир!
Бошқалар учун ибрат мактабидир!
Бу саноатлашган, энг замонавий технологияларга асосланган ишлаб чиқаришдир.

 

Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.     
Махсус "Хива тонги" учун.