SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ маркази нимага қодир?!

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ маркази нимага қодир?!

« Назад

15.09.2023 10:40

photo_2023-09-14_16-12-58

Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази ва туман тиббиёт бирлашмаси ўтасидаги ҳамкорлик самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 29 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, унга кўра, туман ҳамда шаҳарларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилиниши ҳамда унинг тегишли вазифалари белгиланган эди. Ушбу қарорга мувофиқ туманимизда ҳам марказ ташкил қилиниб, ҳозирги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Марказ ходимлари томонидан туман тиббиёт бирлашмасида Президентнинг ушбу қарори ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар кенг тушунтириб борилмоқда. Хусусан, бўлимда ташкил қилинган тарғибот дастурларида: юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари, жамоат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш; давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш; давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш белгиланганлиги, шу билан бирга, ҳозирги кунда қабул қилинган ва бевосита ташкилот ходимлари манфатларига тааллуқли бўлган номатив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-мохияти узликсиз тушунтириб борилмоқда.

Бундан ташқари ташкилотларга <Е-ҳуқуқшунос» электрон тизимидан фойдаланган ҳолда юридик хизматлар кўрсатилиши ва ортиқча қоғозбозликни олдини олиш ва ташкилотда қонун бузулиши ҳолатларини олдини олинишига олиб келмоқда. Хусусан, туман тиббиёт бирлашмаси марказ ташкил этилганидан буён 4500 га яқин турли норматив-ҳуқуқий тусдаги шартнома ва буйруқлар келиб тушганлиги ва уларнинг қонунга мувофиқлиги юзасидан хулосалар олинди. Бу эса ташкилотда ходимларнинг меҳнат ва бошга ҳуқуқларини пухта химоя қилиш механизими яратилганлигининг исботидир.

Р.ВАИСОВ,
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.