SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЎЗ ШАНИГА ДОҒ ТУШИРГАН АЁЛ

ЎЗ ШАНИГА ДОҒ ТУШИРГАН АЁЛ

« Назад

26.06.2024 12:23

      Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай, ҳалқимиз орасида қўшмачилик жиноятига қўл уриш ҳолатлари учраб турибди. Ана шундай жиноятлардан бири фуқаро Азиза Авезова (исми шарифи ўзгартирилган), қўшмачилик қилиб моддий даромад орттириш мақсадида, 2024 йил 11 январь куни Хоразм вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-эксперимент тадбири давомида ғаразли ёки бошқа ниятларда танишлари С.Қ ва Ш.Вларини тезкор тадбирга жалб қилинган фуқаро Бекчанов Бекзод Каримович ва унинг таниши билан Урганч шаҳридаги хонадонида бир кеча (жинсий яқинлик қилиши) эвазига ҳар бир қиз учун 300.000 сўмдан жами 600.000 сўм, қизларни топиб бергани учун 400.000 сўм жами 1.000.000 сўм пулларни таниши Ш.В орқали Б.Бекчановдан олиб, қўшмачилик жиноятини содир қилган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

         Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан айбланган Авезова Азизага нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, судланувчи Авезова Азизага қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.

 

Ж.ЖУМАНИЁЗОВ,

Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси.