SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  УСТАМА ҲАҚЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

УСТАМА ҲАҚЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

« Назад

11.12.2023 09:12

 Қонунчиликка қўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:
 I гуруҳ уруш ногиронларига - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
 II гуруҳ уруш ногиронларига - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
I гуруҳ ногиронлиги бўл-ган шахсларга -  пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори-нинг 75 фоизи;
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;
1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи;
вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Миллий гвардиядаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.
Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача. 
ёшидан қатъий назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
театр-консерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва консертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг - 50 фоизи.
Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - 347 000 сўмни ташкил этади.
Р.ВАИСОВ,
туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.