SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЛАҚҚА ТУШИРГАН ФИРИБГАР

ЛАҚҚА ТУШИРГАН ФИРИБГАР

« Назад

22.06.2023 12:35

..Кунларнинг бирида  Б.Давронов (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзганинг мол мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида Б.Нариев- (исми-шарифи ўзгартирилган) га Хива туманидаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган давлат заҳирасидаги  1.300 метр бўш  ер майдонини гўё ўзига тегишли эканлигини билдириб алдаб, 11.000 АҚШ долларига сотишини, ер ҳужжатларини эса, ер сотиб олингандан сўнг тўғирлаб номига ўтказиб беришини айтади. Келишилган 2.600 АҚШ доллари ва 8.000.000 сўм пулларни ўша ер майдони ҳудудида фирибгарлик йўли билан олаётган пайтида вилоят ИИБ ЖКБК ва ИЖҚКБ ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олиниб, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган холатларга кўра, охирига етказа олмасдан, кўп миқдордаги мулкни фирибгарлик йўли билан эгаллашга суиқасд қилади.
Суд Б.Давроновга  жазо тайинлашда  Жиноят Кодексининг 8-моддасида қайд этилган унинг айбига тўла иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, етказилган моддий зарар мавжуд эмаслигини, муқаддам судланмаганини, 60 ёшдан ошганлигини унинг жазосини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас, деб хисоблаб, ЖКнинг 57-моддаси бўйича у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жарима жазоси тайинлашни лозим топди.
Судланувчи Б.Давроновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-,168-моддаси 3-қисми “а”банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдори (300.000)нинг 50 баробари, яни 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм жарима жазоси тайинланди. Шу ўринда яна бир бора, кишилардан фирибгарларнинг тузоғига илинмасликларини сўраймиз.
Д.АТАМУРОДОВ, 
Хива туман суди раиси.

Т.ЖУМАНИЁЗОВ, 
суд девонхонаси мудири.