ГУГУРТ ҚУТИСИГА ЯШИРИЛГАН ОҒУ
« Назад
22.06.2023 12:36 2023 йил 3 май куни жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан фуқаро И.Рахманов (исм-шарифи ўзгартирил-ган)га нисбатан жиноят иши кўрилиб, қонуний ечим қабул қилинди.
Бугун мамлакатимиз таррақиёти янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Лекин келажагимизга таҳдид солувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
Жамиятимиз гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жинояти билан курашаётган бир пайтда, орамизда бу каби қилмишларни содир этаётган шахсларнинг ҳамон учраётганлиги ачинарли ҳолат.
Бироқ, ҳар кандай жиноий қилмишга жавобгарлик белгиланган.
И.Рахманов 2023 йил 28 январь куни соат 01:10ларда тумандаги “Арвик” маҳалласи ҳудудида назорат тартибида гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш бўйича ўтказилган тадбирга жалб қилинган махсус харидор Н.Қодировга тўрт дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларига алоҳида солинган жами вазни 7,38 грамм озгинадан кўпроқ миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 1.700.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотиб ўтказганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу жинояти учун И.Рахмановга жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Х.АВЕЗОВ,
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси.
|